Бош саҳифа > Без рубрики > Болалар санаторийсида

Болалар санаторийсида

2017 йилги ҳисоб-китобларга кўра, дунё бўйича бир миллиондан ортиқ бола сил касаллигига чалингани ва уларнинг етмиш фоиздан ортиғи вафот этганлиги аниқланган. Шу рақамнинг ўзиёқ болалар орасида унга қарши курашнинг нечоғли аҳамиятли эканлигини кўрсатиб турибди.

Муассасада иккита даволаш бўлимлари, маъмурият клиник лаборатория, стерилизация, ошхона бўлими, кир ювиш, физиотерапия, жисмоний тарбия,  рентген хоналари, шунингдек болаларни ўқитиш учун етти йиллик таянч мактаби доимий фаолият кўрсатиб келмоқда. Бўлимлар таркибида муолажа хоналари, изолятор ва болаларнинг дам олиш хоналари мавжуд. Сиҳатгоҳда ўн нафар шифокор ҳамда 48 нафар ўрта тиббиёт ходимлари бу ерга турли ҳудудлардан шифо истаб келган болажонларнинг саломатлигини назорат қилаётирлар.

-Таянч мактабида, – дейди муассаса бош ҳамшираси Дисўз Сатторова, – дарс машғулотлари икки босқичда ташкил этилган. Йигирма нафар ўқитувчи ҳамда 18 нафар тарбиячи бу ердаги келажагимиз эгаларининг таълим олишларини таъминлаш учун бириктирилган. Олдинги йилларга нисбатан қиёс қилганда, бу ерда таълим-тарбия ва даволанишдаги шарт-шароитлар тубдан фарқ қилади. Даволанаётган беморларни етарли миқдорда озиқ-овқат ҳамда дори-дармон билан таъминлаш бюджет маблағлари ҳисобидан мунтазам амалга ошириб келинмоқда. Бу ерда болалар беш маҳал овқатланадилар.

Муассасада даволанган болаларнинг бу касаллик билан қайта оғримасликлари учун зарурий чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги «Соғлом она ва бола йили» давлат дастури тўғрисида»ги ПҚ-2487-сонли қарори асосида туберкулин ва диасткинтест синамасидан мусбат натижаси бўлган болаларда  санаторияда жами жорий йилнинг биринчи чораги давомида диасткинтест синамаси 30 нафар болага ўтказилган. 15 нафар манфий, 15 нафар мусбат, 2019 йил 1 чорак давомида сил синамаси виражи 12 нафар, МЛУ мулоқот 6 нафар, кўкрак ичи лимфа тугунлари сили сўрилиш даври билан 3 нафар, сил мулоқот КЧБ (+) билан 114 нафар, сил мулоқот КЧБ (-) ташхиси билан 73 нафар бола қабул қилинди ва уларни соғломлаштириш тадбирлари олиб борилди.

Лабораторияда асосан текширув учун умумий қон ҳамда сийдик умумий таҳлиллари ўтказилади. Бунда STAT FAX – 1904 биокимёвий анализаторининг ёрдами катта бўлмоқда. Физиотерапия хонаси учта УВЧ-30, соллюкс лампа, «Поток-1», Облучатель УФО 4-х посад, инголятор «Вулкан-1», «Дарсонвал», галванизатор «Поток» ҳамда Юлайзер аппаратлари билан таъминланган. Жисмоний машқлар билан даволаш хонасида  нафас, таянч-ҳаракат аъзолари касалликларининг ремиссия давридаги беморлар даволанади.

– Жорий йил 13 февралда Президентимизнинг «Ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология ёрдами кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4191-сонли қарори асосида мамлакатимиз миқёсида кенг қамровли тадбирлар ўтказилиши белгиланган, – дейди биз билан сухбатда санаторий бош врачининг ўринбосари Зилола Примова. – Барча ҳудудларда ушбу тизимни янада ривожлантириш чоралари устида ишлар олиб борилади. Ютуғимиз шундаки, вилоятимиздаги силни даволаш ва профилактика  муассасалари реконструкция босқичидан ўтган. Эндиликда даволаш ва диагностика ҳамда тиббий хизмат сифатини яхшилаш учун Президент қарорига асосан 632,72 минг АҚШ долларилик ускуналар олиб берилмоқда. Вилоятимиздаги сил санаторияларига эса 8,7 минг АҚШ долларилик асбоб-ускуналар етказилиши режалаштирилган.

Санаторий жамоаси бир неча йилдан буён АКШнинг USAID («Америка халкидан ёрдам») фонди билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.   мунтазам равишда бу ерда хорижий такилот кщмагида турли тадбирлар, акциялар утказиб келинади.

USAIDнинг Ўзбекистондаги кўп сонли силга қарши кураш ташаббусларидан бири бўлган Project HOPE лойиҳаси доирасида тиббиёт мутахассислари ўз билим ва тажрибаларини алмашиш имконига эга бўлдилар ҳамда Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг (ЖССТ) «Силни тўхтатиш» («End TB») стратегиясини Ўзбекистонда амалга оширишдаги муваффақият ва тажрибалари бу санаторийда ҳам қўлланмоқда. 2014 йилда қабул қилинган ушбу дастур 2035 йилга келиб сил касаллиги сабабли ўлим ҳолатини 95 фоиз ва сил билан касалланиш кўрсаткичини 90 фоизга камайтириш каби мақсадли кўрсаткичларга эришишни кўзда тутади.

Тахминан йигирма йилдан буён USAID Ўзбекистонга силга қарши кураш бўйича ёрдам кўрсатиб келмоқда. Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда амалга оширилаётган USAIDнинг умумий қиймати 7.6 миллион долларлик бўлган беш йиллик «Силга қарши кураш» бўйича кўмак дастури сил касаллигини камайтиришни мақсад қилиб қўйган.

Шамсия ТУРСУНОВА.

Улашинг: