Бош саҳифа > Жамият > “Ҳамшира – 2019”

“Ҳамшира – 2019”

ВИЛОЯТ БОСҚИЧИГА ЙЎЛЛАНМА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон  Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Қўшма қарорига асосан ҳар йили мамлакатимиз ҳамширалари ўрасида кўрик-танлов ўтказиб келинади. Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалида ҳам “Ҳамшира – 2019” танлови ташкил этилди. Унда бўлимларда сараланган ўрта тиббиёт ходимлари финалда ўзаро куч синашишди. Улар ўз соҳаларига алоқадор амалий ҳамда назарий билим ва кўникмаларини йиғилганларга намойиш этдилар.

Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, танлов ғолиблиги 2-хирургия бўлими ҳамшираси Меҳрангиз Зоировага насиб этди. Учинчи ўринни 1-хирургия бўлими ҳамшираси Ситора Жоматова ҳамда 3-ўринни нур терапия бўлими ҳамшираси Дилрабо Авезмуродовалар банд этишди. Шунингдек, танловда “Энг чаққон ҳамшира”, “Энг билимдон ҳамшира” номинациялари ҳам ўз эгаларини топди. Фаол иштирокчиларга филиалимиз раҳбарияти томонидан пул мукофотлари ҳамда Фахрий Ёрлиқлар топширилди.

Танлов ғолиби жорий йилнинг 25 апрелида ўтказилиши кутилаётган “Ҳамшира – 2019” республика кўрик-танловининг вилоят босқичига иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Айни пайтда ушбу танловнинг саралаш босқичлари шаҳар ва туманларда давом этмоқда.

Маъмура САФОЕВА,

 РИОРИАТМ Бухоро филиали бош ҳамшираси.

Улашинг: