Бош саҳифа > Биласизми? > СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ  – УЗОҚ УМР КЎРИШ ГАРОВИ

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ  – УЗОҚ УМР КЎРИШ ГАРОВИ

Сиҳат-саломатлик, умрбоқийлик кишиларнинг азалий орзуси бўлиб келган. Соғлом бақувват ва ёшлик сирларини   кадим  замонлардаёқ турли дорилар, айниқса ўтлар ва ўсимликлардан изланган.  2700 йиллиги нишонланган «АВЕСТО»  китобида аждодларимиз тарихи тўғрисида, уларнинг турмуш тарзи, урф-одатлари, инсононгига, соғлигига оид жуда  кўп  маълумотлар ёзиб қолдирилган. Б китоб инсонларни ўзаро меҳр-оқибат ва тотувликка чорлайди.  Ахлоқнинг асосий учлиги – «Эзгу уй», «Эзгу сўз», « Эзгу амал» дан  иборат эди,  ҳар бир инсон  шу  учликни  ўзигамужассам этмоғи керак эди. Бу этик от  замиридаяхши хулқ, эзгу мақсад, фойдали ҳаракат ва тараққиётга йўналтирилган меҳнат ғояси ётади. Соғлом турмуш тарзининг шарқона асослари, яъни бундан  1400  йил олдин юзага келган ислом таълимотида ҳам яққол акс эттирилган. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллоллоҳу аълайҳи  вассалам  кишиларнинг ўзаро муносабати ва бу муносабатлар асосида ягона  –  Оллоҳни танишлик, унга иймон келтириш орқали соғлом турмуш тарзини шакллантиришда инсониятга катта марҳамат қилганлар.  Қуръони каримда «Яхшилик қилиб, ўзингга раво кўрмаган нарсаларни ўзгага раво кўрма, билиб-билмай ўзгаларнинг ҳаётига зомин бўлма, хуш одоб  бўл, Оллоҳ ҳалол қилган ризқ билан чеклан, зарарли одатлардан сақлан»  ва бошқа фарзу суннат амаллари баён этилади.  Инсон соғлиги унинг ўзига боғлиқ эканлиги йилдан-йилга кўпроқ аён бўлмоқда . Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертларининг асосли хулосаларига қараганда соғлигимизнинг  50-55 % и  турмуш тарзимизда,  яъни бевосита узимизга боғлиқ экан. Соғлом тумуш тарзи бу  киши  ўзининг ва атрофдагиларнинг соғлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш билан боғлиқ бўлган тадбирлар мажмуасидир.

Бундай турмуш тарзи кишига   ўз  хизмат вазифасини сифатли ва самарали бажарилишига уни ҳар  доим  ишчан,  ҳушёр яхши кайфиятда бўлишига,  соғлигини мустаҳкамлаб  узоқ умр кўришига ёрдам беради.  Соғлом турмуш тарзи бир неча қанча йўналишларга эга, биринчидан тўғри ва рационал овкатланиш, одамнинг тўғри ва сифатли овқатланиши организмни турли касалликларга қарши кучини оширади жисмонан бақувват ва ишчан қилади. Овқат рационида оқсилга  бой  маҳсулотлар, сабзавотлар, кўкатлар ва бошқа  организм  учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари бўлиши керак.  Овқатланишни тўғри ташкил қилиш жуда муҳим,  чунки овқатнинг микдори эмас,  балки  сифати аҳамиятлидир. Киши  саломат бўлиши учун ҳаракат қилиши, чиниқиши ўзини авайлаши ва соғлигини мустаҳкамлаши лозим. Бунингучун жисмоний тарбия, қуёш, хаво ва сувдан оқилона фойдаланганда  киши  организми бақувват, соғлом, чидамли бўлади.  Жисмоний машклар билан шуғулланиш машақларнинг ривожланишига ёрдам беради. Организмда моддалар алмашинуви жараёнларини, бўғинларнинг ҳаракати ва эгилувчанлигини яхшилайди. Бундан ташкари  киши   жинсий тарбия, яъни жинсий жуфт танлашдан тортиб, жинсий аъзолар гигиенасигача, жинсий муносабатлардан тортиб, соғлом оила муносабатларигача ва жинсий алока орқали юқадиган касалликлар ҳақидаги билимларга эга бўлиши керак.  Чекиш, ичиш, яъни зарарли одатларнинг организмга салбий оқибатлари тўғрисидаги билимга эга бўлиши шахсий ва жамоат гигинеа қоидаларига риоя қилмаслиги натижасида келиб чиқадиган касалликлар ҳақида тушунчага эга бўлиши керак.  Кишининг руҳий ҳолати унинг саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашда ниҳоятда катта аҳамиятгаэга.  Муомала  – муносабат одамларни бир-бирларига боғловчи,  яқинлаштирувчи,  дўстлик, биродарлик, меҳр-оқибатларини мустаҳкамловчи,   кишини катта хайрли ишларга ундовчи фазилатдир.  Муомала маданияти қоидаларига риоя қилинганда   киши  ўзининг ва атрофидагиларни руҳий осойишталигини таъминлайди.

Аҳоли  ўртасида ўлим ногиронликнинг асосий сабаблардан бири бахтсиз ҳодиса ва жароҳатланишлардир.  Бунинг учун хар бир  киши  бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш  ўз  қўлимизда эканлигини,  йўл ҳаракатлари қоидаларига риоя қилиш, автомашиналардан тўғри фойдаланиш электр ва  газ  ускуналарини қаровсиз қолдирмаслик ва улардан фойдаланиш усулларини мукаммал билиш керак шундагина соғлом турмуш тарзини ташкил қилган бўламиз. Тасаввур қилинг, аҳолига ҳайдовчилик курсларини очмасдан улардан йўл ҳаракати ва автомашинани бошқариш ҳақида билим ва малака ҳосил қилмасдан машиналарни сотаверсак нима бўларди? Шубҳасиз, ҳалокатларнинг, жароҳатланган ва ўлган одамларнинг бузилиб яроқсиз ҳолга келган машиналарнинг  чеки  бўлмас эди. Соғлом турмуш тарзи ҳақида маълумот ва малаканинг бўлмаслиги ҳам  худди  шундай. Чунки кишининг бадани ҳам бошқариш лозим бўлган биологик ва ижтимоий маҳсулот.  Лекин унинг бошқарувчиси инсоннинг биз юқорида келтирган соғлом турмуш тарзидан билим ва малакага эга бўлиши талаб этилади. Буларсиз саломатликни таъминлаш умуман мумкин эмас.

Қ. ҚЎЧҚОРОВ,

Қоракўл туман Саломатлик маркази врачи.

Улашинг: