Бош саҳифа > Жамият > Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самара бермоқда

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самара бермоқда

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самара бермоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ 2833-сонли қарори вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тузилмасидаги тиббий муассаса ва корхоналарда ҳам тегишлича ижро этиб келинмоқда. Икки йилдан буён шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмаларида, вилоят даражасидаги даволаш-профилактика муассасаларида мунтазам равишда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” сифатида ҳуқуқий тарғибот ишглари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, тиббий-ҳуқуқий маълумотлар билан қуроллантирилган тажрибали  мутахассислар  ҳудудлардаги   мактаб ва коллежларда, маҳаллаларда бўлиб, жамоатчилик вакиллари ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари билан биргаликда учрашувлар ўтказиб келмоқдалар.

2018 йил давомида соғлиқни сақлаш ходимлари ташаббуси билан ўтказилган 3105 та ана шундай тадбирларнинг 2296 таси тиббий муассасаларда, 502 таси маҳаллалар ва 307 таси таълим муассасаларида ташкил этилди.

Тиббиёт ходимлари ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда, асосан,  инсон ҳаёти ва саломатлигига хавф солувчи ижтимоий кўринишларнинг келиб чиқиш сабаблари, руҳий ва жисмоний зўриқишлар оқибатида рўй берувчи касалликлар ҳақида суҳбатлар, мунозаралар ўтказиб, иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоб берган ҳолда уларнинг маънавий-маърифий дунёқарашларини бойитишга ҳисса қўшаяптилар.

Яқинда, 14 мартда ўтказилган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” кунининг мавзуси этиб “Эрта никоҳ – калта нигоҳ” шиори танланган эди. Худди шу мавзуда “Бухоро шифокори” газетасининг тарғибот лойиҳаси ҳам, мана, салкам бир йилдан буён “ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қуватлаш фонди” гранти асосида амалга ошириб келинмоқда. Тиббиёт ходимлари ва таҳририят  аъзоларининг мақсадлари муштараклиги ушбу профилактик тадбирларнинг мазмунли ва қизиқарли ўтишини таъминлади.   Шуни қайд этиш керакки, 2018 йилда вилоятда ёшларнинг никоҳ ёшига етмасдан турмуш қуриш ҳолатлари битта ҳам қайд этилмаган. Бунда албатта профилактика ишларининг ҳамда юқоридаги лойиҳа амалга оширилаётганининг сезиларли самараси бор.

Шерзод БАҚОЕВ,

ВССБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш мониторинги масъул ходими.

Улашинг: