Бош саҳифа > Мутахассис минбари > МАСОФАДАН БОШҚАРИЛУВЧИ ГАММАТЕРАПЕВТИК НУР БЕРИШ

МАСОФАДАН БОШҚАРИЛУВЧИ ГАММАТЕРАПЕВТИК НУР БЕРИШ

МАСОФАДАН БОШҚАРИЛУВЧИ ГАММАТЕРАПЕВТИК НУР БЕРИШ УСКУНАСИ  ВА УНИНГИМКОНИЯТЛАРИ, ХУСУСИЯТЛАРИ, ФАОЛИЯТИДАГИ САМАРАДОРЛИГИ

Ўсма касалликларини даво­лашда нур терапиясининг аҳамияти жуда катта. 2017 йилда Рес­публика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиалида энг замонавий Чехия давлатида ишлаб чиқарилган “UJP-PRAHA” фирмасининг “TERABALT” гамма терапевтик нур бериш ускунаси ўрнатилди. Филиалнинг нур терапия ўтказувчи “TERABALT” аппарати билан таъминланиши, йилдан-йилга ривожланиб, янгиланиб бораётган замонавий технологияларни амалиётда қўллаши мконини беради. Бу ўз ўрнида нур терапия ўтказиладиган беморлар контингентини ортишига, уларнинг ҳаёт сифати ва даволаш натижаларининг яхшиланишига олиб келади.Замонавий нур терапиянинг ўрни ва имкониятлари жуда кенг бўлиб, ушбу усулнинг энг асосий мақсади-нишонга максимал аниқ даволовчи доза бериш ва соғлом тўқима ва аъзоларни минимал зарарлашдир, яъни, ушбу меъёрга амал қилиш натижасида даволаш самарадорлиги ортади, ремиссия даври узаяди, ҳаёт си­фати яхшиланади. Ножўя таъсирларнинг камайиши ҳисобига бе­морлар ногиронлиги камаяди, онкологик беморларнинг шифохонада бўлиш даври қисқаради. Бундай самарага эришиш учун дунёнинг ривожланган давлатларида қабул қилинган услубларни сифатида нур терапиянинг замоновий ҳажмли (3D) конформа­циялаш усули қўлланилмоқда. Белоруссия давлатида малака ошириб келган радиотерапевт шифокорлар ва тиббий физиклар томонидан вилоятда биринчи маротоба белгиланган нуқтага йиғиб берувчи бурчакли фильтр ва блокнинг бир вақтда ускуналарини қўшимча равишда йўналишини қўлланилиши эса, ҳаёт учун муҳим бўлган аъзоларга доза юкламасини кескин камайиши, нурдан кейинги асоратлар хавфининг қисқариши ва аниқ жараёнга нисбатаи оптимал нур терапия ўтказиш имконини беради.

Бугунги кунда бош-бўйин, кўкрак қафаси, қорин бўшлиғи ва кичик чаноқ аъзолари ўсма касалликларини даволашда ривожланган давлатларда ушбу технология «олтин» стандарт ҳисобланади. Бундан ташқари, нур терапиянинг услубларидан кунлик кўп маротоба(мультифракционг) ва катта дозалар(гиперфракцион)ни  бериш натижаси­да, ускунанинг ўтказувчанлик қобилияти ва беморлар даволаниш муддатинингқисқаришига эришилмоқда. Шу маънода, ушбу даволаш усули дунёдаги энг замонавий техноло­гиялар ёрдамида бажариладиган прогрессив усуллардан биридир.

Д.ШУКУРОВ,

Рес­публика ихтисослаштирилган

онкология ва радиология

илмий амалий тиббиёт марказининг

Бухоро филиали тиббий физиги.

Улашинг: