Бош саҳифа > савол-жавоб > Умуртқа поғонасининг  остеохондрози тўғрисида нималарни биласиз?

Умуртқа поғонасининг  остеохондрози тўғрисида нималарни биласиз?

        Остеохондроз –(osteochondrosis грекча  osteo- cуяк hondros-тогай+ osis ) тоғайларнинг бўғим қисми ва унинг атрофидаги суяк тўқимасининг  биргаликдаги  дегенератив – дистрофик касаллигидир.Остеохондроз кўпинча умуртқа поғонасининг  пастки бўйин,юкори кўкрак ва пастки бел соҳаларда учрайди. Умуртқа поғонаси мураккаб харакатчан таянч конструкциядан иборат бўлиб,унда асосий юк эгилувчан,амортизацияланувчи пульпоз ядро  ва ядрони ўраб турувчи фиброз ҳалкадан иборат бўлган умуртқалараро дискларга тушади.Дисклар глиал тоғай пластинкалар ёрдамида юқорида ва пастга жойлашган умуртқалар билан ўзаро боғланган. Ёш ўтиши билан дискдаги сув миқдори камаяди ва уларнинг эластиклиги сезиларли пасайиб боради ва 20-30 ёшларга бориб дискни қон билан таъминловчи  майда томирлар облитерацияланади ҳамда дискда алмашинув жараёнлари диффузия ҳисобга амалга ошади.

Умуртқалараро дискдаги денератив жараёнлар шартли равишда 3 босқичда кечади.

1 босқичда ядрода сувнинг  камайиши ва диск ичи босимининг  пасайишига  олиб келувчи пульпоз ядронинг каллагени гликозаминогликанларнинг таркибий ўзгаришлари ва концентрацияси пасайиши кузатилади. Бир вақтнинг ўзида фиброз жараён ривожланиши натижасида ядронинг амортизацияловчи хусусияти пасаяди ва ҳар қандай сезиларли зўриқишда фиброз ҳалка микротравматизацияси унда ёриқлар пайдо бўлиши билан юз беради .

2 боскичда пульпоз ядро фрагментлари фиброз ҳалкадаги ёриқлар орқали умуртқа каналига доимий босим остида сиқиб чиқарилади. Умуртқалараро бўшлиқ – диск юпқалашади.

3 босқичда диск кўпинча оссификацияланувчи дағал толали бириктирувчи тўқима билан тўлиқ алмашинади.

Клиник-рентгенологик  жиҳатдан  умуртқалараро диск зарарланишининг 3 та асосий шакллари фарқланади. 1. Диск протрузияси .Диск протрузиясида дегенаратив узгарган диск умуртқа каналига бўртиб чиқади, лекин  фиброз халқа бутунлиги макроскопик жиҳатдан ўзгармаган бўлиб ,орқа  бўйлама боғлам шикастланмаганлиги аҳамиятга эга. Клиникада оғрик , мушак синдромлари кузатилади.  2 . Диск чурраси – студент ядро таркибий қисмининг протрузияга қараганда   кўпроқ ўлчамда умуртқа поғонаси каналига бўртиб чиқиши,фиброз халканинг ва орқа бўйлама боғламнинг  чўзилиши ёки узилиши  билан кечади. 3. Секвестрланган диск чурраси . Умуртқа каналига дискнинг эркин бўлаклари анатомик мос келувчи умутрқалараро дискдан юқорида ёки пастда жойлашиши мумкин.                                                              

Остеохондроз касаллигининг сабаблари

Умуртқанинг жароҳатлари  ва туғма дефектлари , генетик мойиллик , модда алмашинуви бузилиши,  семизлик, инфекцион касалликлар,  организмни кексайиши,  спорт ёки оғир меҳнат таъсирида  умуртқани зўриқиши ,химик моддалар таъсири  ,механик таъсир – вибрация (узоққа қатновчи ҳайдовчилар) , яссиоеклик.

Остеохондроз касаллигини келтириб чикарувчи омиллар

Нотўғри овқатланиш, ортиқча вазн ,камҳаракатчанлик, чекиш ,совуқ қотиш ,ноқулай баланд пошнали пойафзал кийиш.

Клиникаси

Бўйин остеохондрозида бошнинг энса қисмида оғриқ ва бўйин қисмида оғрик,қулоқда шовкин,бош айланиниши кузатилади. Бу холат йуталганда,аксирганда ва бош чайқалганда оғриқ кучаяди. Баъзан бўйин мушаклари тортишиб ,бўйин қийшайиб қолади.

Бўйин кўкрак остеохондрозида оғриқ кўпроқ бўйин-энса қисмида ва елка –кўкрак қисмида бўлади. Бўйин ва елка мушакларда атрофия ва илдизча йўналишида сигментар типдаги сезги ўзгаришлари кузатилади. Баъзан елка –кўкрак периартрити,олдинги нарвонсимон мушак синдроми , бўйин қийшайиши,қўл бармоқларининг увишиши, вертебродисциркулятор синдромлар бўлиши мумкин. Беморнинг уйқуси бузилиб хотираси пасаяди ва асабий бўлиб қолади.

Кўкрак остеоходрозида икки курак оралиқида оғрик бўлиб , кўпинча чап кўкрак ва юрак атрофида санчиш беради.Кучаниш , зўриқиш ,йўтал ,чуқур нафас олиш , кучли ҳаракат ва об –ҳаво таъсирида оғриқ кучаяди.Аввалига қовурғалараро нервлар бўйича  гиперстезия бўлиши мумкин ,кейинчалик анестезияга айланади.

Бел остеохондрозида оғрик асосан белда бўлади. Купинча оғриқ бир томонлама бошланиб,кейинчалик  иккала оёк бўйлаб тарқалади. Оғриқ нуқталари эса умуртқа усти айниқса умуртқа ёни (паравертебрал), думба ости  ва сон болдирнинг ён орқа қисмларида жойлашади.Амалиётда бел остеохондрози клиникасида бел –думғаза остеохондрози билан уйғунлашиб кетади. Бунда оғрик бел ва оёқларнинг ён –орқа қисмидан ташқари – ички ва олди атрофлари бўйича ҳам тарқалади. Қуймич ва сон нервлари илдизчалари йўналиши бўйича  тортишиш белгилари кузатилади.Лассега симтоми – соғлом оёқ кўтарилганда зарарларланган томондаги оёқда оғриқ бўлади. Нери симптоми-  бел соҳасидаги нерв илдизларининг таъсирланиши  белгилари иякни кўкракка теккизилганда оёкда ва бел сохасидаги оғриқ бўлиши кучанганда ,йўталганда оғриқ бўлиши билан ҳам аниқланади.

 

                                                           Диагностикаси

Беморни клиник текшируви (шикояти, анамнези, умумий ва неврологик кўрув) нафақат кейинги текширувларга кўрсатмаларни аниқлаш,балки бўлажак даволашнинг самарадорлигини бахолаш учун ҳам аҳамиятлидир.Бугунги кунда умуртқа погонаси дегенератив шикастланишининг «олтин стандарти»- магнит резонанс томографияси бўлиб ҳисобланади. Умуртқа поғонасининг  дегенератив- дистрофик касалликларида компьютер томография (КТ)  айниқса уч ўлчамли спирали (МСКТ) диск чурраси еки протрузисини морфологик жиҳатдан аниқлашга имкон беради.Рентгентконтраст моддани    субарахноидал бўшлиққа киритиб ўтказиладиган  КТ- миелография хам диагностикада аҳамиятли усул хисобланади. Бундан ташкари беморга тўғри проекцияда ,максимал букилган ва максимал ёзилган  ҳолатда бажариладиган ,ҳамда умуртқа поғонасининг ён проекциясидаги рентгенографияси  яъни функционал спондилографияда умуртқалар харакатланганда пайдо бўладиган листезнинг энг оддий диагностик усул хисобланади.

                                                           Даволаш

Остеохондроз касаллигини даволашда консерватив  ва  оператив даволаш усулларидан фойданилади.   Консерватив даволашда медикаментоз даволаш,ЛФК,умуртқани тортиш,физиотерапия,массаж,санатор- курорт даволаш,мануалтерапиядан фойданилади.

Медикаментоз даволашда анальгетиклар , ностероид яллиғланишга қарши препаратлари(ибупрофен,карипазим ва бошқалар),спазмолитиклар (сирдалуд,баклофен,мидокалм), антиоксидант препаратлари ( токоферол, витамин  C),микроциркуляцияни яхшиловчи препаратлари (трентал , актовегин , никотин кислота ), тоғай тўқимасининг  дегенерациясини профилактикаси ва психосоматик бузилишни коррекцияси учун ( хондроитин сульфат, гликозамин сульфат) фойданилади. ЛФК-таянч ҳаракат тизими касаллиги  уларни консерватив  даволашнинг асосий усули бўлиб пай-мушак тизимини тўғрилайди,  нерв илдизлари компрессиясини  йуқотади, ҳаракатни, шунингдек асоратларини олдини олади.Бунга мунзатам шуғулланиш ва бўғимлар гимнастикаси орқали эришилади.  Тракцион терапия- умуртқа поғонасининг  чўзилиши беморнинг ўз оғирлиги ҳисобига, қўшимча юк ёки мануал таъсир ёрдамида амалга оширилади.Бу метод  қисқа ёки узоқ муддатли тортилиш натижасида мушак ретракцияси  ёки узлуксиз тортиш таъсири билан контрактурани ва деформацияни бартараф этади. Рефлексотерапия тананинг юзасида жойлашган актив нуқталарга электр ёки бошқа таъсир этувчи воситалар ёрдамида таъсир қилишдир. Хар бир тери  ва нерв охирларида ички органлар ишлаши учун жавобгар бўлган марказлар бор.  Консерватив даво фойда бермаганда оператив даво усули қўлланилади

Улашинг: