Бош саҳифа > Биласизми? > Организм учун энг фойдали маҳсулотлар маълум қилинди 

Организм учун энг фойдали маҳсулотлар маълум қилинди 

Британиялик парҳезшунослар истеъмол қилиниши инсонни нафақат бахтиёрроқ қиладиган, балки кўплаб, жумладан сурункали касалликлардан фориғ бўлишга имкон берадиган маҳсулотлар рўйхатини тузишди.

Энг фойдали маҳсулотлар рўйхатида 1-ўринни сельдерей (кашничсимон кўкат) ва ёнғоқ эгаллаган. Таъкидланишича, сельдерей таркибида организмга деярли антидепрессантлар каби таъсир қилувчи апигенин моддаси бор. Ушбу модда стресс ва хавотир ҳиссини бостириши, узоқ давом этувчи тинчлантирувчи таъсир кўрсатиши айтилади. Ёнғоқ эса миянинг нормал ишлаши учун оқсил ва ёғларга эга.

Бундан ташқари, ушбу рўйхатга мисо-шўрвалар (япон таоми), қуритилган манго, авокадо, тухумлар, кешю ёнғоқлари, жавдар унидан тайёрланган крекерлар, димлаб пиширилган гўшт, карри соуси, шоколад ва салат барглари киритилган. Парҳезшуносларнинг таъкидлашича, тақсимланган диетага амал қилинганда, яъни ҳар куни маълум маҳсулотлар истеъмол қилинганда организм ўзини тозалаш ва ўзини мувозанатлаш имкониятини тиклайди, қон суюлади, мияда қон айланиши яхшиланади, организмда моддалар алмашинуви мувозанатлашган даражага келади.

Организмни тозалашга ёрдам берувчи маҳсулотлар номи маълум қилинди

Америкалик олимлар қандай маҳсулотлар организмни тозалашга ёрдам беришини маълум қилишди. Мутахассислар фикрича, инсон организми ҳар куни катта миқдордаги егуликни қайта ишловчи ўзига хос фильтр ҳисобланади. «Ортодокс» тиббий порталида таъкидланишича, зарарли моддаларнинг аксарияти «фильтр»ни ифлослантиради, шу боис организмга тозаланишга ёрдам берувчи маҳсулотлар рўйхати тақдим этилди.

Саримсоқ – ана шундай маҳсулотлардан бири. У биологик фаол селен ва олтингугурт секрециясини ошириш хусусиятига эга – бу  детоксикация жараёни (токсинларнинг организмдан йўқолиши) учун энг муҳим икки компонент ҳисобланади.

Ундан кейинги ўринда – кўкатлар. Петрушка, исмалоқ ва укроп овқат ҳазм қилиш тизимини тозалашни яхши уддалайди. Уларда зарарли бактерияларнинг кўпайишига тўсқинлик қилувчи хлорофил мавжуд.

Рўйхатда шунингдек цитрус мевалар ҳам қайд этилган. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, тонгни янги тайёрланган цитрус мева шарбати билан бошлаш керак, шунда организмингиз сиздан миннатдор бўлади. Цитрусларда кўп бўлган С витамини олимлар томонидан детоксикацияда қатнашувчи энг муҳим элементлардан бири сифатида тан олинган.

Бундан ташқари, пиёз, брокколи, брюссел карами, спаржа, лавлаги ва сабзи ҳам организмни тозалашда ёрдам беради.

Агар рационингизда шу маҳсулотлар бўлса, ошқозон-ичак тракти соат каби ишлайди. Денгиз ўсимликлари жуда ноёб элементлар – спирулин ва хлорелга бой бўлади. Бу элементларни оддий озиқ-овқат маҳсулотларида топишнинг деярли иложи йўқ. Тиббиёт ходимларининг таъкидлашича, денгиз карами ва бошқа сувости ўсимликлари энг яхши «тозаловчи» воситалардан биридир.

Шунингдек шифокорлар зайтун ёғи, қовоқ ва кунгабоқар писталари, ёнғоқлар, авокадо истеъмол қилишни ва кўк чой ичишни тавсия қилишади.

Улашинг: