Бош саҳифа > Мутахассис минбари > СОҒЛИГИМИЗ – БОЙЛИГИМИЗ

СОҒЛИГИМИЗ – БОЙЛИГИМИЗ

                        

Ёз фасли ҳам тугаб, олтин куз фасли кириб келди. Ёш болалар эса оромгоҳлардан қайтиб, мактаб бағрига отланишди. Ҳар хил мевалар, сабзавотлар дастурхонимиз  файзи, ёз фасли кўрки бўлиб, албатта  киши организми учун фойдалидир, лекин шу билан бир қаторда ёз фаслида об-ҳавонинг исиб кетиши натижасида инсон организмида турли касалликларни чиқарувчи микроблар, инфекцияларнинг  бош кўтариши, ёинки қўшни давлатларга саёҳат қилиш, дам олиш вақтида ҳам айрим бактерияларни киши ўзига юқтириши эътимолдан ҳоли эмас. Айниқса ёз фаслида  ўткир  ошқозон ичак  касалликлари кўп учрайди.

Оддий шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик , сифати паст, бузилган озиқ-овқат маҳсулотларини, ёинки ифлос сув манбаларидан фойдаланиш,  қайнатилмаган сув истеъмол килиш оқибатида киши ўзига турли хил касалликларни  юқтириб олиши мумкин: жумладан, ўткир ошқозон ўткир ичак касалликлари, ўткир заҳарланиш, салмонеллёз, дизентерия, қорин тифи,  ичбуруғ  ва хоказолар. Булар ичида энг ва ўта хавфлиси –вабо, яъни холера  касаллиги бўлиб, организмда оғир ва тузалмас ўзгаришларга олиб келиб, ўз вақтида аниқланиб, даволанмаса охир- оқибатда ўлим билан тугайди.

Вабо тинмай ич кетавериши ва қусиш оқибатида бемор организмида суюқлик, тузлар камайиб, унинг оғир ахволга тушиши билан таърифланадиган юқумли ичак касаллигидир, тез тарқалиш хавфи борлиги учун вабо «карантинли инфекция» дейилади.

«Холера» грекчадан олдинган бўлиб  «Тарнов» деган маънони англатади.  Вабо касаллигидаги ич кетиш ёмғирдан сўнг тарновдан оқиб тушган сувдек осон оғриқсиз бўлади, деган маънони англатади. Вабони қўзғатувчи  микроб-вабо  вибриони бўлиб, у шаклан вергулга ўхшайди, битта қувват хивчини туфайли у ҳаракатчандир. Вабонинг асосий белгилари:ич кетиш, қайд қилиш, дармонсизлик, касаллик тўсатдан бошланади. Беморнинг кетма-кет ичи кетади. Қорни оғримайди, аммо киндик  атрофида ва ундан пастида қулдираш сезилади, бемор ахлати суюқ ва бирталай бўлади, дастлабки пайтда у одатдагича ахлатга хос сарғиш  бўлади. Кейин суюлиб худди ёвғон хўрдага ўхшаш тус олади. Ундан балиқ ёки майдаланган картошка ҳиди келади. Кўп ўтмай бемор кетма-кет қуса бошлайди, бироқ кўнгли айнимайди. Беморни 15-20 марта ичи кетади, ташна бўлади, оғзи қақраб дармони қурийди, боши айланади, овози бўғилади, болдир ва жағ мускуллари тортишиб оғрийди. Тана ҳарорати пасайиб, қон босими ҳам тушади. Оғир аҳволларда эса касаллик ўз вақтида аниқланмаса ва даволанмаса натижа албатта ўлим билан тугайди.Ушбу касаллик ва шунга ўхшаш ичак   касалликларини  даволашдан кўра олдини олиш осон.  Аввало ушбу  касаллик тўғрисида оз бўлсада маълумотга   эга бўлиш ва атрофидагилар  билан ҳам суҳбатда бўлиш  оилада, ишхонада, қаерда бўлишидан қатъий назар шахсий гигиена  қоидаларига риоя қилиш, яъни азои бадан, қўлларни тоза сақлаш, совунлаб ювиб туриш, ўз шахсий маиший воситалар, ўзини сочиғи ва  дастрўмолчалардан фойдаланиш, эски, сифатсиз озиқ-овқатларни истеъмол қилмаслик,  қайнатилмаган сувдан фойдаланмаслик,  мева ва сабзавотларни қайнатилган сув билан ювиш, ифлос сув хавзалари, ариқларда чўмилмаслик, овқатланиш гигиенаси ва бошқалар ушбу касалликни  олдини олишда муҳим касб этади.

М. Сафарова,  1-сон  Оп умумий амалиёт  шифокори

 

Улашинг: